Ломаченко Коммига қарши жанг ҳақида гапирди
Спорт
−
08 Декабрь 2021
2667Уч йўналиш бўйича собиқ Жаҳон чемпиони Василий Ломаченко (15-2) енгил вазн тоифасида собиқ Жаҳон чемпиони Ричард Комми (30-3) билан бўлажак жанг ҳақида ўз фикрларини билдирди.
“Ричард Комми кучли ва жуда тажрибали боксчи. Бу мен учун қизиқарли чақирув. Мухлислар жангни интиқлик билан кутаётганини яхши биламан. Мен баҳсга 100 фоиз тайёрман ва ортиқ кута олмайман. “Madison Square Garden” мен учун иккинчи уйга ўхшайди. Фаолиятимдаги кўплаб ажойиб дақиқалар у ерда бўлган. Енгил вазндаги энг яхши жангчиман, деб айтмоқчи эмасман. Бу мухлислар учун савол. Ҳар доим ўз маҳоратимни намойиш этишга ҳаракат қиламан”, дейди Ломаченко.
Шунингдек, Лома келажакдаги режалари ва чемпионлик жанги ҳақида айтиб ўтди:
“Келажагимга келсак, бу ҳақда Комми билан жангдан кейин гаплашишимиз мумкин. Албатта, Камбосос – мен муштлашмоқчи бўлган рақиб. У янги чемпион ва Лопесга қарши баҳсда ажойиб иш қилди. Ҳозир бор эътиборимни Коммига қаратганман. Ричард бизнинг дивизионимиздаги энг хавфли жангчилардан бири, энди у менинг йўлимда турибди”.
Маълумот учун, Ломаченко ва Комми ўртасидаги жанг жорий йилнинг 11 декабрь куни бўлиб ўтади.
LiveБарчаси