Лола Каримова 41 ёшни қаршилади
Жамият
−
03 Июль 2019
6544Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” фонди ҳамда Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси Лола Каримова-Тилляева бугун, 3 июль куни 41 ёшни қаршилади. Айни вақтда АҚШда яшаб келаётган Лола Каримова Instagram’даги саҳифаси орқали умр йўлларида учраган ҳаммага, уларни яхши ё ёмонга ажратмаган ҳолда, миннатдорлик билдирди. У шундай ёзади:
"41 ёшимни қарши олар эканман Парвардигорга ҳаётимнинг ҳар бир ўтган куни, ортирилган тажриба, мен севган инсонлар, оилам, барча қувонч ва ташвишлар, ғалаба ва кўнгилсизликлар учун беҳисоб шукроналар айтаман. Умр йўлимда учратган ҳамма инсонларга, уларни яхши ёмонга ажратмаган ҳолда, ҳаёлан ташаккур айтаман, чунки улар ҳақида кўпроқ англаш ва ўсиш имконини берган устозлар сифатида фикр юритаман.
Ортга назар солар эканман, ҳаётда содир бўладиган воқеалар оқ ва қорага бўлинмаслиги, барчаси тажриба ва у бизни ҳақиқий ўзлигимизга йўл топишда, Аллоҳ яратган асл олий инсоний табиатимизни англашда ёрдам беришини тушунаман. Ҳали ҳам йўлда эканимни англайман, келажакка умид ва меҳр ила боқаман", деб ёзади Лола Каримова-Тилляева.
Маълумот ўрнида, Лола Каримова 1978 йилнинг 3 июль куни таваллуд топган. Тошкентдаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган. Уч фарзанднинг онаси.
LiveБарчаси