“Lockdown” 2020 йил сўзи бўлди

Олам

image

Инглиз тилининг Collins English Dictionary изоҳли луғати тузувчилари “lockdown” (локдаун)ни 2020 йил сўзи деб эълон қилди.

Луғат тузувчилар ўз танловини “coronavirus” (коронавирус) сўзи “локдаун”дан 35 000 марта кўпроқ ишлатилган бўлса-да, одамлар ҳаётига вируснинг ўзи эмас, унинг ижтимоийоқибати кўпроқ таъсир қилгани билан изоҳлади.

Луғатда “локдаун” сўзининг маъноси “жамоат жойларига бориш, саёҳат ва ижтимоий ҳаракатларга қатъий чеклов қўйиш” деб изоҳланган.

Қисқа рўйхатга коронавирус пандемияси билан алоқадор яна бешта сўз киритилган – “coronavirus”, “social distancing” (ижтимоий масофаланиш), “self-isolate” (ўз-ўзини яккалаш), “furlough” (мажбурий маош тўланадиган таътил) ва “keyworkers” (алмаштириб бўлмайдиган ходимлар).

Қисқа рўйхатдан жой олган сўзларнинг 4 таси коронавирусга алоқадор эмас. Булар “Megxit”, “tiktoker”, “mukbang” ва “BLM” (Black Lives Matter).2019 йилда 

Collins English Dictionary “climate strike” (иқлим зарбаси) сўзини 2019 йил сўзи деб танлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

127

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг