Лочиндаги норозилик намойиши 5 кундирки тинмаяпти

Олам

image

Шуша-Хонкенди автомагистралининг Россия ҳарбийлари вақтинча назорати остидаги қисмида озарбайжонлик экологик фаоллар ва ноҳукумат ташкилотлар вакиллари ташаббуси билан ўтказилаётган норозилик акцияси бешинчи кундирки давом этмоқда. Акуия 12 декабрь куни Хонкендини Арманистон билан боғловчи йўлда Шуши шаҳри яқинида бошланган. 

Намойишчилар совуқ ҳавога қарамай ҳудудни тарк этмаяпти. 

Фаоллар Арманистонни экологик террорда айблаб, конлардан ноқонуний фойдаланишга қарши шиорлар айтмоқда, шунингдек, Қорабоғдаги Россия ҳарбий контингенти қўмондони Андрей Волков билан учрашишни талаб қилмоқда. Акция иштирокчилари сони ортиб бормоқда. 

Намойишчилар совуқ ҳавода исиниш учун олов ёқди ва талаблари бажарилмагунча намойишни давом эттиришларини айтмоқда. 

Акция азербайджанских активистов на Лачинской дороге продолжилась до утра

Шу билан бирга фаоллар Арманистон фуқаролари учун Шуша-Хонкенди йўли бўйлаб тез ёрдам машиналарининг ўтишини таъминлашга тайёр эканликларини билдирган. 

11 декабрь куни Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Россияга Озарбайжон ҳудудида вақтинча жойлашган Россия ҳарбий контингенти фаолияти муносабати билан норозилик нотасини топширди. Нота озарбайжонлик экспертлар гуруҳи россиялик ҳарбийлар вақтинча жойлаштирилган ҳудудлардаги экологик вазиятни кузата олмаган воқеа муносабати билан топширилган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 15 декабрь куни Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Озарбайжон Лочин йўлагини тўсиб қўйгани, кейин (тан олинмаган) Тоғли Қорабоғни табиий газ билан таъминловчи газ қувурини ёпгани, ушбу провокацион ҳаракатлар натижасида Тоғли Қорабоғ аҳолиси эркин ҳаракатланиш ҳуқуқидан маҳрум бўлгани, минглаб одамлар, жумладан болалар қишнинг совуқ шароитида йўлларда қолиб кетганини иддао қилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

83

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг