Лочин йўлагидаги вазият БМТда муҳокама қилинади

Олам

image

Бугун, 20 декабрь куни БМТ Хавфсизлик Кенгаши Арманистон илтимосига биноан унинг Озарбайжон билан чегарасидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади. Бу ҳақда Кенгашнинг бугунги иш дастурида айтилган. 

ТАССнинг аниқлик киритишича, Лочин йўлаги атрофидаги вазият диққат марказида бўлади. 

Арманистон Ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян ўтган ҳафта Нью-Йоркка бориб, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди. Мирзоян Лочин йўлаги билан боғлиқ масалаларни кўтарди. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12 декабрь куни ўзини экологлар деб таништирган бир гуруҳ озарбайжонликлар Арманистон ва Тоғли Қорабоғни боғловчи ягона йўл бўлган Лочин йўлагини тўсиб қўйди. Ереван бу қадамни расмий Баку томонидан тан олинмаган республикада гуманитар фалокат яратишга қаратилган провокация сифатида баҳолади.

Озарбайжон нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) вакиллари Қорабоғ вилоятидаги Шуша-Лочин йўлида россиялик ҳарбийларнинг вақтинчалик назорати остидаги ҳудудларни кузатиш тақиқланганини қоралаган митингни ҳамон давом эттирмоқда. 

Фаоллар экологик террор, конлардан ноқонуний фойдаланишга қарши шиорлар айтмоқда, Россиянинг Қорабоғдаги ҳарбий контингенти қўмондони Андрей Волков билан учрашишни талаб қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг