“Ливерпуль” етакчи футболчисини узоқ вақтга йўқотди

Спорт

image

Колумбия терма жамоаси ва Англиянинг “Ливерпуль” клубин футболчиси Луис Диас жорий йилнинг декабрь ойи охирига қадар майдонга туша олмайди. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри маълум қилди.

Қайд этиш керакки, колумбиялик ярим ҳимоячи АПЛнинг 10-туридан ўрин олган “Арсенал”га қарши ўйинда (2:3) жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этган эди.

Манбага кўра, Луис Диас тиззасидан жиддий жароҳат олган. Колумбиялик футболчининг тикланиши учун операция керак бўлмайди.

Шу йилнинг 20 ноябридан 18 декабрига қадар Қатар Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Колумбия мундиалга йўлланма олмаган. Диас “Ливерпуль”нинг Англия Премьер лигаси доирасида 26 декабрь куни бўлиб ўтадиган “Астон Вилла”га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин.

Маълумот учун, жорий мавсумда Луис Диас “Ливерпуль” сафида 12 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди. “Тranfermarkt” портали 25 ёшли футболчини 75 миллион еврога баҳоламоқда.

Шаҳзод Шукуров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

“Ливерпуль” Луис Диас

Баҳолаганлар

23

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг