“Ливерпуль” тарихидаги 10 000-голини урди
Спорт
−
28 Октябрь 2020
4182Англиянинг “Ливерпуль” клуби Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган Даниянинг “Мидтьюлланд” жамоасига қарши ўйинда ўз тарихидаги 10 000-голини урди. Бу ҳақда клубнинг Twitter’даги расмий саҳифасида маълум қилинди.
Ушбу гол муаллифи португалиялик футболчи Диогу Жота бўлди.
Ливерпуль шаҳрида ўтган мазкур учрашувда ҳисоб 2:0 ҳисобида якунланди.
Мерсисайдликлар кейинги турда сафарда “Аталанта” меҳмони бўлишади.
Маълумот ўрнида, “Ливерпуль” футбол жамоасига 1892 йилда асос солинган. Жамоа тарихидаги 10 000-голни уриш учун 5 753 та ўйин ўтказишига тўғри келди.
LiveБарчаси