“Ливерпуль” Алекс Окслей-Чемберлен билан шартномани узайтирди
Спорт
−
23 Август 2019
2390Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Алекс Окслей-Чемберлен клуби билан узоқ муддатлик шартнома имзолади.
“Мен жуда хурсандман. Бир йил вақтимни жароҳат сабаб ўтказиб юбордим. Ҳар куни ҳам “Ливерпуль”да ўйнаш имконияти бўлавермайди. Бу ердаги вақтимни узайтирганимдан бениҳоя бахтиёрман”, - дейди Чемберлен.
26 ёшли англиялик футболчи 2017 йилда “Арсенал”дан мерсисайдликлар сафига келиб қўшилганди. 15-рақам соҳиби шу пайтга қадар “қизиллар” либосида 47 та ўйинда 5 та гол урди.
Ўтган шанба куни “Саутгэмптон”га қарши учрашувда Чемберлен 16 ойлик танаффусдан сўнг яна майдонга қайтди.
LiveБарчаси