Литваликлар Ўзбекистон фуқаролигини олган россиялик спортчини мусобақадан четлатишни сўрамоқда

Спорт

image

Академик эшкак эшиш бўйича 4 нафар мураббий ва 9 нафар спортчидан иборат Ўзбекистон терма жамоаси Литвада ўқув-машғулот йиғинлари давомида айрим муаммоларга дуч келмоқда. Бу ҳақда “Championat” нашри хабар берди.

Манбага кўра, ҳозирда лицензион жаҳон чемпионати, Осиё ўйинлари каби йирик мусобақаларга тайёргарлик кўриш, 23-25 июнь кунлари бўлиб ўтадиган халқаро мусобақада иштирок этиш мақсадида Литва сафарида бўлиб турган ўзбекистонликлар таркиби маҳаллий спортчилар ва мамлакат фуқаролари томонидан кескин танқид қилинмоқда.

Гап шундаки, 2020 йилги Олимпиада ўйинларининг россиялик вице-чемпиони, эндиликда Ўзбекистон номидан мусобақаларда иштирок этадиган Анна Пракатень ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ўзининг эски, Россия терма жамоаси либосида тушган расмини эълон қилган, бу эса Россия бошлаган урушда Украинага ён босаётган литваликларнинг норозилигига олиб келди.

“Литва эшкак эшиш федерациясининг ҳаракатлари туфайли биз Тракайда рус эшкакчиларининг бош юлдузи билан машғулот ўтказишдан “завқ” оламиз. Балки федерация раҳбарлари бу циркни тўхтатиб, мамлакат ва жамиятимиз учун муҳим қарорлар қабул қилиш масъулиятини ўз зиммасига олар?” дейди 2016 йилги Олимпиада иштирокчиси Довидас Немеравичюс.

 

Анна Пракатень бу каби гап-сўзларга ҳеч қандай муносабат билдирмади. Аммо ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига Беларусь ва Россия байроқлари акс эттирилган спорт кийимларида тушган расмларини эълон қилишда давом этган. 

“Ўтган йили украиналикларни қўллаб, Россияга санкциялар эълон қилдик. Энди бўлса Ўзбекистон терма жамоасига ўтган россияликлар бу ерда рус байроғини кўтариб, мусобақаларда иштирок этмоқчи. Бу майнавозчилик, Литва эшкак эшиш федерацияси бу ерда ҳеч қандай муаммо кўрмаяпти, чунки у ерда “кўр мушукчалар” ўтиради”, дейди жаҳон чемпиони Мартинас Джяугис.

Вазият кескинлашиб кетгани сабабли федерация раҳбари Саулюс Риттер Пракатень билан боғлиқ вазият ҳақида расмий баёнот беришга мажбур бўлди. Президент мухлисларнинг айбловларини рад этди ва нега федерациянинг собиқ россиялик спортчига ҳеч қандай даъвоси йўқлигини тушунтирди.

“Биз унинг фуқаролик позициясига шубҳа қилмаймиз. Мен спортчининг Россия терма жамоаси либосида шуғуллангани ҳақидаги ёлғон даъволарни қатъиян рад этмоқчиман. Агар бу содир бўлса, сизни ишонтириб айтаманки, федерация дарҳол бу борада қаттиқ чоралар кўради”, дейди Саулюс Риттер.

Аннанинг ўзи унинг шахси билан боғлиқ вазият ҳақида ҳеч қандай изоҳ бермаган.

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Академик эшкак эшиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар