Литвада коронавирусга қарши эмланган 8 киши вафот этди

Олам

image
0:00
0:00
download

Литвада саккиз киши коронавирусга қарши вакцина билан эмланганидан сўнг вафот этди. “РИА Новости” хабар бермоқда.

Литва Дори-дармонларни назорат қилиш давлат агентлиги ходими Ругиле Пильвениненинг сўзларига кўра, ўлим ҳолатлари инсонларнинг ёши ва сурункали касалликлари билан боғлиқ.

Маълумот учун, Литвада  Pfizer/BioNTech, Moderna ва AstraZeneca вакциналаридан фойдаланилмоқда.

“Вафот этган одамларнинг барчаси ёши катталар. Улардан энг ёши кичиги 69, энг кексаси эса 91 ёшда. Вафот этганларнинг беш нафари аёл, уч нафари эркак. Бизнинг таҳминимиз бўйича уларнинг вафотига кекса ёшда эканликлари ва сурункали касалликлари сабаб бўлган”, дейди Пильвенине.

Дори-дармонларни назорат қилиш давлат агентлигининг маълумотларига кўра, COVID-19 га қарши эмлаш бошланганидан кейин уч ой ичида (27 декабрдан 31 мартгача) вакцинага салбий реакцияларнинг 1742 таси рўйхатга олинган. Бу умумий миқдорнинг 0,34 фоизини ташкил қилади.

Пильвениненинг айтишича, 498 та ҳолат енгил ва мўътадил, 43 таси эса оғир, деб таснифланади. Ножўя реакциялар юзасидан шикоятлар аёллардан кўра эркакларда кўпроқ бўлмоқда.

 

Бокирхон Қосимхонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг