Литва россияликларни террорчи сифатида жиноий жавобгарликка тортмоқчи – Бутина

Олам

image

Аввалроқ, Россия Федерациясини “терроризмни қўллаб-қувватловчи ва амалга оширувчи” давлат деб атаган Литва Сейми (парламент) мамлакат қонунчилигини этник русларни террорчи сифатида жиноий жавобгарликка тортиш учун ўзгартирмоқчи. Бу ҳақда Россия Давлат Думасининг Халқаро ишлар бўйича қўмитаси аъзоси Мария Бутина таъкидлади.

“Менимча, бу қарорнинг узоқ муддатли режалари бор. Улар ўз қонунчилигини миллатдошларимиз, миллати рус бўлган ватандошларимизни террорчи сифатида жавобгарликка тортиш учун ўзгартирмоқчи. Ўз мамлакатларида нацизмни ривожлантириш бўйича янги чоралар ўйлаяпти”, дейди Бутина.

Унинг сўзларига кўра, бу мутлақо қабул қилиниши мумкин эмас.

“Табиийки, Ғарб вакили бўлган жаҳон ҳамжамияти Россияга қарши санкциялар қўллаш зарурати туғилгандагина ғазабланади. Уларни нацизмнинг гуллаб-яшнаши ва бурнининг остида ёйилаётгани умуман қизиқтирмайди”, дея қўшимча қилди депутат.

Эслатиб ўтамиз, Литва парламенти Россия Қуролли Кучларининг Украинадаги ҳаракатларини “геноцид” деб атаган эди. Улар маъқуллаган резолюцияга кўра, Қуролли Кучлари тинч аҳоли манзилларига атайлаб ва тизимли равишда зарба берадиган Россия Федерацияси терроризмни қўллаб-қувватловчи ва амалиётда фойдаланувчи давлатдир.

Литва парламенти барча айбдорларни жиноий жавобгарликка тортиш ва Россиянинг Украинадаги ҳаракатларини текшириш ва баҳолаш учун Махсус халқаро жиноят трибуналини тузишга чақирдган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

108

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг