Лионель Мессига Майами шаҳрининг рамзий калити топширилди
Спорт
−
07 Ноябрь 1276 1 дақиқа
Аргентиналик футбол юлдузи Лионель Месси жорий йилнинг 5 ноябрь куни Касея марказида ўтган Америка бизнес-форумида иштирок этди. Форумда Майами мэри Фрэнсис Суарес Мессига шаҳарнинг калитини топширди. Бу ҳақда ESPN нашри хабар берди.
“Улуғ шаҳримиз, мамлакатимиз ва футбол олами учун қилган барча ишларингиз учун ушбу калитни сизга беришни хоҳлардим. Раҳмат сизга”, дейди Фрэнсис Суарес маросимда.
“Раҳмат, мен бундан жуда фахрланаман. Биз бу шаҳарда яшаётганимиздан жуда хурсандмиз, ўзимизни бу ерда бахтли ва миннатдор ҳис қиламиз”, дейди Месси Фрэнсис Суарес сўзларига жавобан.
Шунингдек, Месси тадбирда 2022 йилги Жаҳон чемпионатидаги ғалабаси ҳақида ҳам фикр билдирди.
“Ўйинчи учун Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонишдан буюкроқ нарса йўқ. Шундан кейин бошқа орзу қолмайди”, деди Месси.
Маълумот учун, Месси 2023 йилда “Интер Майами”га қўшилганидан бери MLS лигасининг энг ёрқин юлдузига айланди. Жорий мавсумда у 29 та гол уриб, 19 та голли узатма амалга оширган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг “Галатасарай” клуби Лионель Мессини MLS’даги танаффус вақтида тўрт ойлик ижара шартномаси асосида ўз сафига қўшиб олишга жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилган эди.