Лионель Месси “Камп Ноу”га қайтди
Спорт
−
10 Ноябрь 19517 2 дақиқа
“Барселона” жамоасининг собиқ футболчиси Лионель Месси янги “Камп Ноу”га ташриф буюрди. У Instagram’даги саҳифасида стадиондан бир нечта суратларни эълон қилди.
“Кеча мен бутун қалбим билан соғинган, ниҳоятда бахтиёр бўлган жойга қайтиб келдим. У ерда сиз менга дунёдаги энг бахтли одам эканлигимни минг марта ҳис қилдирдингиз”, дея ёзади Месси Instagram постида.
Шунингдек, у “Камп Ноу”нинг қалбидан “Барселона”га муҳаббатини изҳор қилди ва стадионга қайтиб келиш истагини билдирди:
“Умид қиламанки, қачондир қайтиб келаман, шунчаки футболчи сифатида хайрлашиш учун эмас”, дея қошимча қилди Месси.
Месси Instagram’да олтита сурат жойлаштирди: баъзилари стадион ташқарисидан, баъзилари эса майдон ичидан трибуналарга қараган. Охирги марта Месси 2021 йил 16 май куни Ла Лига доирасида “Селта”га қарши ўйинда “Камп Ноу” майдонига тушган эди.
Жорий йилнинг 7 ноябрь куни “Барселона” таъмирланган “Камп Ноу” стадионида 23 000 томошабин иштирокида очиқ машғулот ўтказган эди. Ушбу машғулотлар давомида футболчилар янгиланган стадионни синаб кўриш имкониятига эга бўлди. Клуб “Камп Ноу”да “Атлетик”га қарши халқаро танаффусдан сўнг илк расмий ўйинни ўтказишга умид қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Месси “Интер Майами” “Нэшвилл” учрашувида 2 гол ва битта голга узатма амалга ошириб, профессионал фаолиятидаги 400-ассистентни қайд этган эди.
Live
Барчаси