Лейла Алиеванинг қўғирчоқлари ёхуд дунёнинг энг йирик қўғирчоқлар музейига саёҳат
Бу қизиқ
−
06 Апрель 2019
11401Озарбайжон пойтахти Баку шаҳридаги Ҳайдар Алиев марказида ноёб қўғирчоқлар кўргазмаси очилган.
Кўргазма 2016 йилда Президент Илҳом Алиевнинг тўнғич қизи - Ҳайдар Алиев фонди вице президенти Лейла Алиева ташаббуси билан ташкил этилган.
Унда 16 мамлакатдан 60 нафар рассом-ҳайкалтарошларнинг 230 дан ортиқ қўғирчоқлари ўрин олган.
Кўргазмада АҚШ, Германия, Австралия, Чехия, Беларусь, Франция, Исроил, Италия, Латвия, Россия, Индонезия, Украина, Япониянинг таниқли рассом-ҳайкалтарошлари ишлари намойиш этилади.
Кўргазмага қўйилган қўғирчоқлар ёғоч, қоғоз, пластик , чинни ва матодан ясалган.