Рубио Ўзбекистон ва АҚШ тарихига бағишланган кўргазма билан танишди

Жамият

−

image

Бугун, 19 октябрь куни АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан биргаликда “C5+1” вазирлар учрашуви доирасида ташкил этилган “Ўзбекистон ва АҚШ: асрлар ва қитъалар оша муштарак тарих” кўргазмасида иштирок этди. Бу ҳақда Саидов ўзининг Телеграм каналида ёзиб қолдирди.

“Халқларимиз ўртасидаги илмий ва маданий алоқаларнинг бой тарихини ёритувчи ушбу кўргазмада Аҳмад ал-Фарғонийнинг илмий мероси, Эдгар Аллан Понинг Амир Темурга бағишланган шеърий тўплами, америкалик саёҳатчиларнинг ўлкамиз ҳақидаги асарлари ва бошқа бебаҳо мерос намуналари ўрин олган”, дейди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири.

Унинг билдиришича, шунингдек, 1973 йилда йўлга қўйилган Тошкент–Сиэтл биродарлик алоқаларига оид материаллар халқлар ўртасидаги дўстликнинг тарихий илдизларини яна бир бор намоён этган.

“Муштарак тарихимизни чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этиш халқларимиз ўртасидаги ўзаро англашувни мустаҳкамлаб, илм-фан ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлигимиз учун янги имкониятлар очади”, деб ёзди Саидов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бахтиёр Саидов Марко Рубио билан учрашгани ҳақида хабар берилган эди. Учрашув якунида Ўзбекистон томони NASA билан ҳамкорликни кенгайтиришга имкон берувчи Артемида битимларини имзолади.

Шунингдек, Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Марко Рубио билан биргаликда Самарқанддаги машҳур Регистон майдонида бўлгани хабар қилинган эди.
 


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг