Левандовски “Барселона”га қандай талаб қўйиши айтилди

Спорт

image

Испаниянинг “Барселона” клуби “Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовскига қизиқаётгани ҳақидаги хабарлар жиддийлашмоқда.

Роберт Левандовски 33 ёшда бўлишига қарамасдан, гол уришдан тўхтаётгани йўқ. Агар, у “Барселона” сафига қўшиладиган бўлса, камида уч йиллик шартнома олишни истайди ва шуни талаб қилади. Бу ҳақда “Sport” нашри хабар берди.

Польшалик ҳужумчи “Бавария” ва “Боруссия Дортмунд” сафида юксак натижаларга эришди. Бироқ Роберт “Барселона” сафига янги орзу ва истаклар билан боришни хоҳлайди. Шу сабаб, уни қисқа муддатли битим қаноатлантирмайди.

Маълумот ўрнида, жорий мавсумда Роберт Левандовски “Бавария” сафида 39 та учрашувда майдон тушиб, 45 та гол урди ва 4 та голи узатма амалга оширди. “Тransfermarkt” портали 33 ёшли футболчини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг