Левандовски Роналду ва Мессининг натижасини такрорлади
Спорт
−
20 Сентябрь 2023 3122 1 дақиқа
Польшалик футболчи Роберт Левандовски еврокубокларда юзта гол урган учинчи футболчига айланди.
Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг “Антверпен”га қарши ўйинида “Барселона” форварди ўзининг еврокубоклардаги 100-голини урди. Левандовскининг Европа Чемпионлар лигасида 92 та, Европа лигасида 8 та гол урган. Бу натижа учун унга 139 та ўйин керак бўлди.
Левандовски еврокубокларда “Лех” сафида 16 ўйинда 6 та, Дортмунднинг “Боруссия”сида 36 та ўйинда 18 та, “Бавария” сафида 79 та ўйинда 69 та ва “Барселона”да эса 8 та ўйинда 7 та гол урган.
Левандовскигача еврокубокларда фақат Лионель Месси (129 гол) ва Криштиану Роналду (145 гол) 100 та гол уришга муваффақ бўлган.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь