Левандовски Роналду ва Мессининг қаторига қўшилди
Спорт
−
21 Октябрь 2022
2441“Барселона”нинг польшалик ҳужумчиси Роберт Левандовски Испания чемпионатининг 10-туридан ўрин олган "Вильярреал"га қарши ўйинда (3:0) “дубль” муаллифига айланди.
34 ёшли ҳужумчи профессионал фаолияти давомида 601 та гол уришга эришди. ХХI асрда бунгача фақат икки футболчи – Криштиану Роналду ва Лионель Месси бундай натижага эриша олган. Левандовски шунингдек, Польшанинг "Дельта", "Знич" ва "Лех" клубларида, кейин эса Германиянинг “Боруссия” (Дортмунд) ва "Бавария" клубларида ўйнаган.
Жорий мавсумда поляк Испания чемпионатида 10 та ўйин ўтказиб, 11 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Чемпионлар лигасида Левандовски 4 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол уришга муваффақ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, "Transfermarkt" портали айни дамда Левандовскининг трансфер нархини 45 миллион еврога баҳоламоқда.
Шахзод Шукуров
LiveБарчаси