Левандовски Роналдо қайд этган натижага эришди
Спорт
−
15 Май 2023
4417Польшалик ҳужумчи Роберт Левандовски афсонавий бразилиялик футболчи Роналдонинг “Барселона”даги натижасини такрорлади.
34 ёшли футболчи Ла Лиганинг 34-туридан ўрин олган “Эспаньол” билан ўйинда (4:2) дубл қайд этди. Бу мавсумда футболчи клуб миқёсида жами 31 та гол урди: чемпионатда 21 та, Европа Чемпионлар лигасида 5 та, Испания суперкубогида 2 та, Испания кубогида 2 та, Европа лигасида 1 та гол. “Барселона”даги биринчи мавсумда 30 тадан ортиқ гол 1996-1997 йилги мавсумда Роналдо томонидан киритилган.
“Барселона” “Эспаньол” билан ўйинда (4:2) Ла Лигада муддатидан олдин чемпионликни расмийлаштирди. Клуб 4 йил ичида илк бор Испания Ла Лигасида ғалаба қозонди. Бу “кўк-анорранглилар” тарихидаги 27-чемпионлик бўлди. Фақат “Реал Мадрид”да Каталония клубига қараганда кўпроқ унвонлар бор – 35 та.