Леклер “Феррари” билан шартномасини узайтирди
Спорт
−
03 Июнь 551 1 дақиқа
“Феррари” жамоаси ҳайдовчи Шарль Леклер билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати хабар берди.
Янги битимнинг амал қилиш муддати ошкор қилинмади. Фақатгина шартнома бир неча мавсумга мўлжаллангани қайд этилган.
“Феррари” билан йўлимни давом эттираётганимдан жуда хурсандман. Мен учун бу ҳеч қачон шунчаки жамоа бўлмаган – болалигимдан унинг бир қисми бўлишни орзу қилганман. Йиллар давомида у мен учун иккинчи оилага айланди. Биз биргаликда катта ғалабаларни ҳам, қийин дамларни ҳам бошдан кечирдик. Аммо мен бу жамоага ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ишонаман ва чемпионлик унвонини Маранеллога қайтариш йўлида умумий мақсадимиз сари интилишда давом этаётганимиздан мамнунман”, дейди Леклер.
Маълумот учун, 28 ёшда Шарль Леклер 2016 йил март ойида “Феррари” ҳайдовчилар академиясига қўшилган. У жамоа тарихида стартлар сони ва шоҳсупаларга кўтарилиш бўйича фақатгина германиялик афсона Михаэль Шумахердан кейинги иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Жорий чемпионатнинг беш босқичидан сўнг Леклер 75 очко билан ҳайдовчилар умумий рейтингида учинчи ўринда бормоқда. У фаолияти давомида “Формула 1” мусобақаларида 8 марта ғалаба қозонган ва 52 марта шоҳсупага кўтарилган.
Live
БарчасиПашиняннинг қуши учмади
03 Июнь