Лазерли эпиляция тўғрисида 5 та афсона

Бизнес

image

Қиммат, оғриқли, самарасиз... Сиз ҳали ҳам мана шу сабаблар туфайли лазерли эпиляциядан воз кечяпсизми? Идеал даражада силлиқ ва майин терига оғриқсиз ва ноқулайликларсиз эришиб бўлмайди деб ўйлайсизми? Келинг, бу хато тасаввурлардан биргаликда воз кечамиз! Тошкентдаги “Beauty Lab” гўзаллик студияси асосчиси Мадина лазерли эпиляция тўғрисидаги энг кенг тарқалган афсоналарни пучга чиқаради.
 

1-афсона: лазерли терапия бу – оғриқли
Қизларнинг аксар қисми лазерли эпиляциядан айнан оғриқли экани туфайли воз кечади ва шу сабабли студиямизда бош сеҳргар – александритли MOTUS AX Moveo лазери мавжуд. Ушбу лазер сизни номақбул туклардан халос этиб, терини узоқ вақтга силлиқ қилибгина қолмай, муолажани мутлақо оғриқсиз ўтказади.


MOTUS AX Moveo фолликулаларга саралама таъсир кўрсатади, иш жараёнида тери қопламига шикаст етказмайди. Кўк ёқутли пойнагига ўрнатилган совутиш тизими ҳар қандай оғриқли ҳисларни ва бошқа эпиляция аппаратлари учун характерли нохуш асоратларни истисно қилади. Муолажа вақтида оғриқни қолдирувчи препаратлардан фойдаланишга эҳтиёж йўқ: таъсири мутлақо ноқулайлик туғдирмайди. Тўлиқ тин олиш мумкин. Moveo эпиляцияси анчайин тез бўлади.

2-афсона: лазерли терапия жароҳатга сабаб бўлади
Moveo лазери энг нозик ва таъсирчан жойлар: қўлтиқ ости ва чуқур бикини, юздаги тукларни кетказишга қодир. Moveo технологияси – бу терингизни авайлаб парваришлашдир. Барча нохуш асоратлар мутлақо истисно қилинган. Куйишлар, кўкаришлар, қичиш ва қизаришлар, оғриқ ва бошқа одатий муаммолар умуман учрамаслиги кафолатланади.

3-афсона: натижани фақат муолажалар курси тугаганидан кейин кўриш мумкин
Бир-икки сеансдан кейиноқ сезиларли натижа кузатилади: туклар анча камаяди, ўсиши секинлашади. Бунда кейинги муолажалардан воз кечиш тавсия этилмайди, номақбул туклардан бир умрга қутулиш учун курсни тўлиқ ўтган маъқул.
Лазеримиз ишлаб чиқарувчиси барча тавсияларга риоя этилганда туклардан бутунлай қутулишни кафолатлайди, фақат натижани мустаҳкамлаш учун ярим йил-бир йилда битта сеанс ўтказиб туриш керак бўлади.

4-афсона: лазерли эпиляция фақат муайян фототипдаги қизларгагина тўғри келади
Янги авлод MOTUS AX Moveo лазерига асосланган эпиляция муолажамиз барча фототипларга мансуб, жумладан қорамағиз қизларга ҳам тўғри келади. Айниқса муҳим жиҳати – қуёшда тобланиш тақиқланмайди! Агар олдинлари йилнинг совуқ мавсумида туклардан қутулишга улгурмаганлар терининг силлиқлиги ва пляжда дам олишдан бирини танлашларига тўғри келган бўлса, энди тукларни бевосита таътилдан кейин ҳам кетказиш, сеанслар оралиғида эса бемалол қуёшда тобланиш мумкин.

5-афсона: лазерли эпиляция – қиммат 
Агар депиляция –тук фолликулаларини бузмай тукларни вақтинчалик кетказиш муолажасидан фойдаланадиган бўлсангиз, ўртача ҳисобда, синалган гўзаллик салонида бу муолажа лазерли эпиляция сеанси билан қарийб баравар туради. Бунда ваксинг ёки шугарингга сиз ҳар йили қатнашингизга тўғри келади, лазерли эпиляцияга эса, муаолажалар курси тамомланганидан кейин, самарани ушлаб туриш учун йилда бир марта бориш кифоя.
Муваффақиятсиз эпиляциядан кейин бизга мурожаат қиладиган қизлар кам эмас, улар муолажаларнинг оғриқли экани, тери қопламаларининг шикастланишидан шикоят қиладилар. Шу сабабли биз барча қизларга эпиляция муолажалари учун фақат синовдан ўтган жиҳозларни танлашни тавсия қиламиз, шунда нафақат терининг силлиқлиги, балки саломатлиги ҳам таъминланади. “Beauty Lab” студиямизда биз нарх ва сифатнинг идеал мутаносиблигини таклиф этамиз – энг замонавий александритли лазерлардан бири ва эпиляция сеансининг энг яхши нархи сизга мунтазир. 

Идеал даражада силлиқ ва майин тери – оғриқсиз ва ноқулайликсиз? Бунинг иложи бор. Сизни гўзаллик студиямизда кутамиз!

Тошкентдаги “Beauty Lab” салони: Тошкент ш., Ҳамид Олимжон майдони, 13а.


Тел: +998 95 476 06 06


Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг

Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг 

 

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

317

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг