Лазарева 65 миллион доллар эвазига озодликка чиқарилди
Олам
−
07 Май 2019
8129Қувайт суди россиялик тадбиркор Мария Лазаревани 20 миллион динор (65 миллион доллар) эвазига озодликка чиқарди. Бу ҳақда Москва Савдо-саноат палатаси раиси Владимир Сидоров маълум қилди.
Лазарева 2018 йилда Қувайт портидаги талон-тарожликлари учун 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.
Тадбиркорнинг адвокатлари аппеляция топширган ва ҳозирда суд биринчи инстанция судининг қарорини бекор қилган.
КGLI компанияси бошқарув директори Мария Лазарева 2017 йилнинг ноябрида ҳибсга олинган эди. Шунингдек, унинг ҳамкори Саид Даштий ҳам номаълум киши томонидан тўланган гаров пули эвазига вақтинча озодликка чиқарилган. Уларнинг иккаласи ҳам талон-тарожликда айбланган эди.
Москва Савдо-саноат палатаси қонун бузилишлари ҳолати юзасидан Қувайт судига мурожаат қилган.
Бундан ташқари, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Қувайтга ташрифи вақтида ҳукуматдагилар билан Лазарева ишини муҳокама қилган эди, – дейди РИА Новости.
LiveБарчаси