Лавров янги курортда Ким билан учрашди
Олам
−
12 Июль 6966 1 дақиқа
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Корея Халқ Демократик Республикаси (КХДР) етакчиси Ким Чен Ин билан Вонсан шаҳрида учрашди. Бу ҳақда РБК хабар берди.
Лавров сафари давомида КХДР Ташқи ишлар вазири Чоэ Сон-Хуи билан ҳам музокаралар ўтказган ва икки мамлакат ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги 2025–2027 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик режасини имзолаган. Россия Ташқи ишлар вазирининг ташрифи 13 июлгача давом этиши кутилмоқда.
Ким Чен Ин икки давлат ТИВ раҳбарлари ўртасидаги мунтазам алоқаларнинг аҳамияти ошиб бораётганини таъкидлаган. Лавров эса Чоэ Сон-Хуи билан музокаралар уч соатдан кўпроқ давом этганини айтиб, уларни “мазмунли, аниқ ва фойдали” деб баҳолаган.
“Президент Владимир Путин сизга энг самимий саломларини етказди ҳамда барча эришилган келишувларга содиқлигини тасдиқлайди ва яқин орада сиз билан бевосита мулоқотни давом эттиришга катта умид боғламоқда”, деган Россия ТИВ раҳбари.
Лавров ўз сўзининг охирида Вонсанни “КХДРдаги ажойиб янги курорт” деб атаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Кореянинг Калмаский яриморолида жойлашган Вонсан-Калмас курорт зонасининг очилиш маросими бўлиб ўтганди. Бу ҳудудда 20 мингга яқин меҳмонни қабул қилишга мўлжалланган меҳмонхоналар мавжудлиги айтилган. Денгизда чўмилиш жойлари, спорт ва маданий дам олиш иншоотлари ҳам қурилган.
Live
Барчаси