Лавров ва Блинкен Украина сабаб тортишиб қолди – “Bloomberg”
Олам
−
05 Декабрь 2021
15465Стокгольмдаги (Швеция) учрашувда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ўртасида Киевдаги воқеаларни муҳокама қилиш чоғида кескин можаро келиб чиқди. Бу ҳақда “Bloomberg” мунозаранинг шахси сир сақланган гувоҳларига асосланиб, ёзмоқда.
Агентлик суҳбатдошининг таъкидлашича, можаро Украинада “Россия агрессияси” содир бўлган тақдирда Ғарбнинг жавоб чоралари ҳақидаги суҳбатдан келиб чиққан.
“АҚШ ва унинг Европадаги иттифоқчилари Президент Владимир Путин қўшнларни Украина чегараси яқинига жойлаштирганидан кейин, “рус босқини” таҳдидига жавоб бериш йўлларини қидира бошлагач кескин шаклда фикр алмашиш бошланди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Лавров Блинкенга 2014 йил Киевда юз берган воқеалар давлат тўнтариши бўлганини эслатган.
“У шунингдек, НАТО ва Европа Иттифоқини ўзгача фикрларни бостириш ва Россияга таҳдид қилишда айблаган”, дея ёзади нашр.
Ўз навбатида, Давлат департаменти раҳбари НАТОни “ҳимоя иттифоқи” деб атаган ва Украинанинг собиқ Президенти Виктор Януковичга содиқ кучлар Киевда тинч намойишчиларга қарата ўт очгани ва юздан ортиқ одамни ўлдирганини айтган.
Аввалроқ Германиянинг “Bild” газетаси Россия Украинага бостириб кириш учун иккита ҳужум режасини ишлаб чиққани ҳақида хабарлар тарқатганди. Немис нашри ҳужум 2022 йил бошида амалга оширилишига ишонч билдирган.
Ғарб матбуоти ва сиёсатчилари сўнгги пайтларда Москва Украина билан чегарада қўшинларини жамлаётганини таъкидлаб келмоқда. Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Россия ўз қуролли кучларини ўз ҳудуди ва ўз хоҳишига кўра кўчираётганини, унинг ҳаракатлари ҳеч кимга таҳдид солмаслигини ва ҳеч кимни безовта қилмаслиги кераклигини айтиб келмоқда. Москванинг таъкидлашича, “Россия тажовузкорлиги” ҳақидаги хабарлар чегара ҳудудларида НАТО кучларини тўплаш учун баҳона сифатида фойдаланилмоқда.
LiveБарчаси