Лавров Украина билан музокараларда муросага умид борлигини айтди

Олам

image

Россия томони Украина билан музокаралар яхши кетмаётгани, бироқ муросага умид борлигини таъкидламоқда.  Бу ҳақда бугун, 16 март куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров РБК телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди. 

“Мен музокарачиларимиз берган баҳога амал қиламан. Уларнинг таъкидлашича, музокаралар маълум сабабларга кўра яхши кетаётгани йўқ, аммо шунга қарамай муросага умид бор. Украина делегациясининг айрим вакиллари, Украина томони, шу жумладан, Президент Зеленский девони ходимлари ҳам худди шундай баҳо беришмоқда”, дейди Лавров. 

Вазирнинг таъкидлашича, Россия келажакда Украина томони билан алоқаларга тайёр, аммо қўшимча қиймат нима бўлишини тушунишгиз керак. 

Лавров, Анталияда бўлиб ўтган музокараларда Кулебанинг ҳеч қандай янги фикрни ўртага ташламаганини айтди. 

ТИВ раҳбари Россия Федерацияси ва Украина музокарачиларига тинч муҳитда ишлаш имкониятини беришга чақирди.  

“Мен музокарачиларга навбатдаги истерияни қўзғатмасдан, бу ерда янада эркинроқ муҳитда ишлаш имкониятини берган бўлардим”, дейди Лавров Украина томонининг музокаралар бориши ҳақидаги айрим баёнотларини шарҳлар экан. 

Лавровнинг айтишича, НАТОнинг Украина чақириқларига жавоби Зеленскийнинг иштиёқини совитган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 март куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Анталия дипломатик форуми доирасида Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли гувоҳлигида музокара ўтказди. Бугун, 16 март куни эса Чавушўғли Лавров билан учрашиш учун Москвага келди. Унинг кейинги манзили Киев бўлиши кутилмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Сергей Лавров Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

215

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг