Лабораторияда сунъий товуқ етиштирилди

Бу қизиқ

image

Америка Қўшма Штатларида биринчи суъний товуқ гўшти етиштирилди. Бу хақда “Smithsonian Magazine” нашри хабар берди. 

Лабораторияда сунъий товуқ гўштини етиштириш жараёни тирик ҳайвонлардан тўқималар намуналарини ажратиб олиш ва уларни ўстиришни ўз ичига олади. Гўшт ҳайвон ҳужайраларига озуқа моддалари аралашмасини зангламайдиган пўлатдан ясалган идишларда бериш орқали тайёрланган.

АҚШ Қишлоқ хўжалиги Департаменти  иккита компанияга лабораторияда ҳужайралардан ўстирилган товуқни сотишга рухсат берди. Бу “Assoseated Press” ҳамда “Upside Foods” компанияларидир.

Компаниялар маҳсулот ҳайвонларни ўлдириш орқали олинадиган гўштга муқобил бўлишига умид қилмоқда. Бу турдаги гўшт табиатга ҳам анча фойдалидир. Синъий гўшт одатдаги гўшт ишлаб чиқаришга қараганда 80 фоизга камроқ зарарли газ чиқаради ва уни ишлаб чиқариш антибиотикларни талаб қилмайди. 

"Бунда сўйиладиган ҳайвонларни боқишга мўлжалланган барча ер ва сувни бошқа мақсадда  ишлатишимиз мумкин", деди Жош Тетрик, шундай турдаги гўштни тайёрлашга асосланган “Eat Just” корхонаси асосчиси ва бош директори.

Сўйиладиган ҳайвонларни кўпайтиришнинг анъанавий усули бир қатор камчиликларга эга. Глобал зарарли газ чиқиндиларининг тўртдан бир қисми озиқ-овқат ишлаб чиқаришга тўғри келади. 2021 йилги тадқиқот шуни кўрсатдики, озиқ-овқат саноати зарарли газларининг 57 фоизини ҳайвонлардан олинадиган маҳсулотлар ташкил этади.

"АҚШдан келаётган янгилик бутун қишлоқ хўжалиги экотизимининг ривожланишидир", дейди Маартен Босч, Голландиянинг гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “Mosa Meats” компаниясининг бош директори. 

Озиқ-овқат ва фармацевтика идораси бу турдаги товуқни март ойида истеъмол қилиш хавфсиз, деб қарор қилди.

Калифорниянинг Эмерйвилле шаҳридаги “Upside Foods” заводи йилига 50 000 фунт ҳужайрали гўшт ишлаб чиқаришни 400 000 фунтгача кенгайтиришга умид қилмоқда. Бу ҳар йили АҚШда одамлар истеъмол қиладиган ўнлаб миллиард фунт товуқ гўштининг кичик бир қисмини ташкил қилади.

Маълумот ўрнида, 2020 йилда Сингапур ҳужайрали гўштни сотишни маъқуллаган биринчи давлат бўлган.

Севара Ҳусниддинова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

сунъий товуқ Лаборатория

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар