Ла Лига 13-турида пешқадам очко йўқотди
Спорт
−
24 Ноябрь 2025 1253 4 дақиқа
Кеча, 23 ноябрь куни Испания Ла Лигасида 13-тур учрашувлари якунига етди. Бу турда амалдаги пешқадам “Реал Мадрид” “Элче” меҳмони бўлди ва сафарда кутилмаган дурранг натижани қайд этди. “Барселона” бу турда “Камп Ноу”га қайтди ва янги стадионда “Атлетик Бильбао”ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. “Атлетико Мадрид” эса кичик ҳисобда “Хетафе”ни таслим этди.
“Валенсия” 1:0 “Леванте”
Турнир жадвали нуқтаи назаридан аутсайдерлар ўртасидаги бу баҳс мезбонларнинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. “Валенсия” дербида Уго Дуронинг 79-дақиқадаги голи эвазига ғалабани қайд этди.
“Алавес” 0:1 “Сельта”
Бу учрашувда ҳам жамоалар эҳтиёткор ўйин намойиш этди. Ҳар иккала жамоа ҳам мағлубиятга учрашдан хавфсираган ҳолда майдонда ҳаракат қилди, бироқ иккинчи бўлим аввалида “Сельта” пенальтидан ҳисобни очишга эришди ва ўйин якунига қадар шу ҳисобни сақлаб қолди.
“Барселона” 4:0 “Атлетик Бильбао”
“Барселона” икки ярим йиллик танаффусдан кейин илк бор “Камп Ноу”га қайтди. Янги стадиондаги илк учрашувда мезбонлар рақибни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. “Атлетик Бильбао” да ҳам бир нечта вазиятлар содир бўлди, бироқ улардан фойдаланишда жамоага омад етишмади.
“Осасуна” 1:3 “Реал Сосьедад”
Бу баҳсда “Осасуна” дастлаб ҳисобни очишга ва бўлимни ўз фойдасига ҳал этишга эришган бўлса-да, “Сосьедад” иккинчи бўлимда бир неча энг муҳим эпизодни голга айлантиришга эришди ва рақибнинг хатоларидан фойдаланиб устунликни сақлаб қолди.
“Вильярреал” 2:1 “Мальорка”
Бу учрашувда жамоалар дастлабки дақиқаларда ҳужумкор ўйин намойиш этди. 6-дақиқада “Вильярреал”, 8-дақиқада эса “Мальорка” гол уришга эришди. Учрашув якунига яқин пайтда “Кичик Субмарина” ғалаба голини йўлади ва муҳим уч очкони қўлга киритди.
“Реал Овьедо” 0:0 “Райо Вальекано”
Иккала жамоа ҳам эҳтиёткорлик билан хато қилишдан қўрқиб ҳаракат қилди. Ҳар икки жамоанинг бир нафар аъзолари қизил картошка билан майдонни тарк этди. Якунда ҳам жамоалар бир очкодан бўлишиб олди.
“Бетис” 1:1 “Жирона”
Севиляликлар бу турда турнир жадвали пастки ўринларида бораётган “Жирона” ўз майдонида қабул қилди ва кутилмаганда дурранг натижа қайд этди. “Жирона” дастлаб ҳисобни очди ва ғалаба қозониши ҳам мумкин эди, аммо Валентин Гомеснинг голи “Бетис”га дурранг натижани тақдим этди.
“Хетафе” 0:1 “Атлетико Мадрид”
Диего Симеоне шогирдлари бу турда “Хетафе” меҳмони бўлди ва кичик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди. Бу ғалаба билан пойтахтликлар турнир жадвалида кучлик бешликдан мустаҳкам ўрин эгаллади.
“Эльче” 2:2 “Реал Мадрид”
Турдаги энг кутилмаган учрашув “Эльче” – “Реал Мадрид” баҳсида содир бўлди. Пешқадам “Реал Мадрид” кетма-кет икки турдан буён ғалаба қозона олмаяпти. “Қироллик клуби” бу турда ҳам 2 очко йўқотди. Дин Хёйсен ва Жуд Беллингемнинг голлари “Реал”ни мағлубиятдан қутқариб қолди. Натижада “Барселона” билан орадаги фарқ бир очкога етди.
“Эспаньол” – “Севилья”
Бу учрашув бугун, 24 ноябрь куни тунда бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Маълумот учун, якунланган тур учрашувларидан сўнг “Реал Мадрид” 32 очо билан пешқадамликни давом эттирмоқда. “Барселона” эса 31 очо жамғарган ҳолда 2, “Вильярреал” эса 29 очко билан кучли учликдан жой олган. Ла Лигада навбатдаги тур учрашувлари жорий йилнинг 29 ноябрига ўтар оқшомида бошланади.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025