Кузнинг илк кунида қандай об-ҳаво бўлади?
Interesting
−
08:40 1558 1 minute
Бугун, 1 сентябрь куни Ўзбекистонда ҳаво 33 даражагача исийди, айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Унга кўра, бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечга томон Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятининг айрим жойларида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20-22 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 28-33 даража бўлади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 30-32 даража бўлади.
Тоғли ҳудудларнинг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20-25 даража бўлади.