ИИББда кўзбўямачиликка бош бўлган Сайфутдинова чизилган ниқобларга изоҳ берди
Жамият
−
19 Июнь 2020
44108Кеча сайтимизда “Тошкент шаҳар ИИББ яна “қовун туширди” номли мақола эълон қилинганди. Унда бугунги кунда долзарб бўлиб турган карантин қоидаларига риоя этилиши устидан назорат олиб борувчи ички ишлар ходимларининг ўзи ниқобсиз юргани, танқид қилинган. Қоидани бузгани етмаганидек, орган ходимлари ўз айбини яшириш учун фотошоп дастури орқали ниқоблар чизиб олган ва бу ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кулгисига сабаб бўлди.
QALAMPIR.UZ ушбу кўзбўямачилик ҳолати бўйича Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот котиби Ирина Сайфутдиновадан изоҳ сўради. У ходимлар тиббий ниқобни суратга тушиш учун ечганини маълум қилди.
“Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати суратга тушиш учун атайин ечилган ниқобларни фотошопда чизиб қўйиб, хато қилганини тан олади. Ходимларга суратга тушаётганда ниқобларни ечиш мумкинмаслиги, блокираторларга ишониб бўлмаслиги тушунтирилди”, деди Ирина Сайфутдинова.
Матбуот котиби бошқарма ходимлари фуқароларга ёрдам бериб келаётганини, суратлар ҳисобот учун эълон қилинганини айтиб ўтди.
Сайфутдинова ИИББ ходимлари ниқобсиз бўлгани учун жазоланадими деган саволга жавоб бериб, улар билан профилактик суҳбат ўтказилганини маълум қилди.
LiveБарчаси