Кувайтдаги дунёнинг энг йирик нефть конида ёнғин юз берди
Олам
−
11 Май 2021
5726Кувайт жанубида жойлашган дунёдаги энг йирик Катта Бурган нефть конида ёнғин содир бўлди. Натижада икки киши жароҳат олди. Бу ҳақда Кувайт давлат ахборот агентлиги хабар берган.
Қайд этилишича, ёнғин ўз вақтида назоратга олинган. Жабрланганлар кон ишчилари бўлган.
Компания маълумотларига кўра, воқеа нефть қазиб олишга таъсир қилмаган.
Кувайтда жойлашган Катта Бурган нефть конлари гуруҳи дунёдаги қазиб олинувчи нефть захираларининг 5 фоиздан ортиғига эга.
Шунингдек, Кувайтдаги тасдиқланган нефть захираларининг 75 фоиздан ортиғи Катта Бурганга йиғилган.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь