Кутубхона, музей, маданият ва санъат ходимларининг маоши оширилади
Жамият
−
22 Декабрь 2023
10761Ўзбекистонда маданият ва санъат, кутубхона ва музейлар соҳасида ишлаётган ходимларнинг ойликлари оширилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 22 декабрь куни Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилишида айтиб ўтди.
Йиғилишда мутасаддиларга мусиқа ва санъат мактаблари муаллимларининг ойлигини ошириш, ушбу мактабларнинг коммунал харажатларини бюджетдан қоплаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш топширилган.
Маълум қилинишича, маданият ва санъат, кутубхона ва музейлар соҳасида фаолият олиб бораётган ходимларнинг ойликлари 2024 йил 1 апрелдан 20 фоизга, 2025 йил 1 январдан яна 15 фоизгача бўлган миқдорда оширилади.
Шунингдек, йиғилишда нашриёт ва матбаа корхоналарининг молиявий имкониятлари кенгайтирилиши, моддий-техник базаси мустаҳкамланиши зарурлиги қайд этилган. Шу мақсадда ушбу корхоналар 5 йилга солиқлардан озод қилиниб, уларга имтиёзли кредитлар ажратилади.
LiveБарчаси