Кутилмаганда “туркиялик Месси” “Барселона”ни эмас, “Реал”ни танлади

Спорт

image

“Фенербахче” клубининг 18 ёшли футболчиси Арда Гулер тез орада “Реал Мадрид”га ўтади. Бу ҳақда Sports.ru хабар берди.

Манбага кўра, Арда трансфери учун курашда “Реал” “Барселона”дан устун келган. Каталония клуби ҳам “туркиялик Месси”га жиддий қизиқиш билдираётганди.

“Реал Мадрид” футболчи учун тахминан 20 миллион евро тўлайди.  Шунингдек, “Фенербахче” Гулернинг кейинги трансферидан 20 фоиз даромадни ўзиники қилиб олади.

Арда Гулер ўтган мавсум 35 учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt”га кўра, футболчининг қиймати 15 миллион еврони ташкил этади.

Маълумот учун, Гулер катта футболга илк қадамини Анқаранинг “Генчлербирлиги” клуби орқали ташлаган. У 2019 йилда “Фенербахче” клубига кўчиб ўтган.

Таъкидлаш жоиз, Гулер чап оёқда самарали тўп сура олади, у ўнг қанотда ҳам фаол ҳаракатланади.  Ана шундай хусусиятлари учун Туркияда ОАВ уни “Турк Месси”си деб атайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Реал Арда Гулер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг