Курдлар Парижни бошига кўтаряпти: тўпалонларда 31 полициячи жароҳатланди (фотогалерея)
Олам
−
25 Декабрь 2022 14285 1 дақиқа
Францияда Курд маданият маркази яқинида ўлдирилганлар учун мотам маросими чоғида курд жамияти вакиллари билан полиция ўртасида тўқнашувлар юз берди. Оқибатда 11 киши ҳибсга олинди, 31 полициячи яраланди. Бу ҳақда “BFMTV” телеканалига Париж полицияси бошлиғи Лоран Нуньес маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, барча полиция ходимлари енгил даражада жароҳатланган ва 11 киши асосан етказилган зарар учун ҳибсга олинган.

Унинг таъкидлашича, тартибсизликлар пайтида тўртта полиция машинаси ағдарилиб, улардан бири ёқиб юборилган. Полициячиларга турли хил снарядлар отилган.
Нуньесга кўра, мотам маросимлари одатдагидек бошланган, бироқ кейин провокация уюштирилган. У турк байроқлари илинган фургон намойишчилар олдидан ўтиб кетганини эслатган.

"Бу ёшларни ғазаблантирди", дейди Нуньес .
Эслатиб ўтамиз, Парижда 69 ёшли эркак курд маданият маркази, ресторан ва сартарошхонага ҳужум қилгани ҳақида хабар бергандик. Шундан сўнг, курдлар маркази ҳудудида курд жамиятининг норозилик намойишлари бошланиб кетган.



Live
Барчаси