Париж кўчаларида одамларга ҳужум қилган 69 ёшли эркак ушланди

Олам

image

Париж полицияси кўчадагиларга қарата ўқ узган 69 ёшли эркакни ҳибсга олди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Гувоҳлар ва маҳаллий ҳокимият вакилларига кўра, қуролланган шахс 10-округдаги Страсбург-Сент-Дени метро бекати яқинида жойлашган курд маданият маркази, ресторан ва сартарошхонага ҳужум қилган. Оқибатда камида уч киши ҳалок бўлган ва тўрт киши яраланган. Терговчилар бу ирқчилик жинояти бўлиши мумкинлигини айтган.

Маълум қилинишича, гумонланувчи 69 ёшда бўлиб, қўлга олиниш чоғида ундан қуролни олиб қўйишга муваффақ бўлган полициячиларга қаршилик кўрсатмаган.

Отишмадан кўп ўтмай курдлар маркази ҳудудида курд жамиятининг норозилик намойишлари бошланиб кетган.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

70

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made