Кўп қаватли уйларни таъмирлашга 240 млрд сўмдан ортиқ пул ажратилди
Жамият
−
31 Октябрь 2025 2379 2 дақиқа
Кўп қаватли уйларни таъмирлаш учун 244 млрд сўм маблағ ажратилди. Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида республика бўйича 9 812 та кўп квартирали уйда таъмирлаш ишлари режалаштирилган. Ушбу мақсадлар учун 244 миллиард сўм маблағ йўналтирилиб, уйлардаги том, ертўла, фасад, кириш йўлаклари ҳамда ички муҳандислик тармоқлари таъмирланган.
Қўшимча қилинишича, кўп қаватли уйларда куз-қиш мавсумига кўрилган тайёргарлик ишлари доирасида 20 миллион кВт электр энергияси ва 2,8 миллион куб метр газ тежалиши кутилмоқда.
Шунингдек, 1,5 мингта кодли темир эшик, 14,6 минг кв.м ойнаванд фрамуга ва 70 мингга яқин энергия тежамкор чироқ ўрнатилган. Давлат дастурлари ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қўшимча 4 мингдан ортиқ уйда таъмирлаш ишлари амалга оширилган.
Куз-қиш мавсумини барқарор ўтказиш учун зарур материаллар захираси – 207 минг кв.м шифер, 36 минг дона задвижга ва вентиль, 145 минг погонометр ва ҳар хил турфдаги қувурлар, 379 тонна қум-туз аралашмаси ва бошқа жиҳозлар тайёрлаб қўйилган.
Шунингдек, 505 та лифтни янгилаш ишлари режалаштирилган бўлиб, ҳозирга қадар 301 таси ўрнатилган, яна 108 тасида ишлар давом этмоқда.
Кўп квартирали уйларда энергия самарадорлигини ошириш мақсадида қуёш панеллари ва гелиоколлекторлар ўрнатиш ишлари йўлга қўйилган. Шу билан бирга, ҳукуматнинг тегишли қарори ижроси доирасида кўп қаватли уйларнинг 195 минг кв.м фасад қисми базальт изоляция материали билан қопланган. Бу орқали 20 миллион кВт электр энергияси ва 2,8 миллион куб метр газ тежалиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ иситиш мавсумида табиий газ истеъмоли бўйича баъзавий меъёр 5 баробарга оширилиши ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025