Кунига 11 дақиқа пиёда юриш эрта ўлим хавфини 23 фоизга камайтиради

Саломатлик

image
0:00
0:00
download

Кембриж университети олимлари кунига 11 дақиқа тез юриш бевақт ўлим хавфини камайтиришини аниқлашди. Тадқиқот натижаларини “British Journal of Sports Medicine” нашри эълон қилди.

Маълумки, юрак-қон томир касалликлари бутун дунё бўйлаб ўлимнинг асосий сабаби бўлиб, саратон касаллигидан деярли икки баравар кўп ўлимга олиб келади. Жисмоний фаоллик бу ҳолатларнинг юзага келиш эҳтимолини камайтириши мумкин.

Ҳозирда мутахассислар жисмоний фаоллик даражаси ва юрак хасталиклари, саратон ва эрта ўлим хавфи ўртасидаги боғлиқликни таҳлил қилиш учун 30 миллиондан ортиқ иштирокчиларнинг 196 та тадқиқотини кўриб чиқди.

Кунига 11 дақиқа ўртача интенсивликдаги жисмоний машқлар билан шуғулланиш, масалан, тез юриш ёки велосипедда юриш юрак хасталиклари, инсульт ва айрим саратон касалликлари ва улар ортидан келиб чиқадиган бевақт ўлим хавфини 23 фоизга камайтириш учун етарли бўлади деган хулосага келинди.

Тадқиқотчиларнинг тавсия қилишича, ишхона, мактаб, коллеж ва университетларга пиёда ёки велосипедда боришни одат қилиш лозим. Қолаверса, кундалик ҳаёт тарзига ўзимизга ёқадиган жисмоний машғулотларни киритиш катта самара беради.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг