Кундузи фараларини ёқмагани учун жаримага тортилганлар иши нима бўлади?
Жамият
−
07 Июнь 2019
7070Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 4 июнь куни қабул қилинган қарорига мувофиқ, “фаралар” бўйича қатъий талаб ҳайдовчиларга эмас, ишлаб чиқарувчиларга қўйилди.
Яъни қарорга кўра 2021 йил 1 январга қадар кундузи чироқларни ёқиб ҳаракатланиш шартлиги тўғрисидаги талаб фақатгина автоматик ёниб турувчи кундузги чироқлари бор машиналарга нисбатан татбиқ этиладиган бўлди.
Хўп, бу яхши. Аммо қарор чиққунга қадар жарима белгиланган ҳайдовчилар нима қилади? Улар жаримани тўлайдими ёки йўқ?, деган савол туғилади. Бу саволга Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Фурқат Тожиев жавоб қайтарди.
“Аслида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас. Лекин айнан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда бир қоида борки, яъни “ҳуқуқбузарни аҳволини енгиллаштирувчи ёки маъмурий жавобгарликни бекор қилувчи нормалар орқага қайтиш кучига эга”, деган талаб қўйилган. Шундан келиб чиқиб, хулоса қиладиган бўлсак, агар маъмурий ҳаракат амалга оширилган, у судда кўриб чиқиш жараёнида бўлиши ёки баённома тузилиб жарима тўланмаган бўлиши мумкин. Бундай ҳолатларда ушбу ҳаракатлар ҳамма тўхтатилиб, бекор қилиниши керак. Қисқача айтганда жарима тўланмайди. Аммо бу ҳолатлар маъмурий равишда расмийлаштирилиши керак”, деди Фурқат Тожиев.
LiveБарчаси