Кундедан қуруқ қолган “Барса” бошқа бир ўйинчини кўз остига олди

Спорт

image

“Барселона” “Вильярреал” ҳимоячиси Пау Торресни 45–50 миллион еврога сотиб олиши мумкин. Бу ҳақда “El Chiringuito TV” хабар берди.

Хабарга кўра, “Барселона” клуби 25 ёшли футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Пау Торреснинг ўзи Каталония жамоасига ўтишга тайёр, “Вильярреал” эса унинг кетишига қарши эмас.

Қайд этилишича, “Барселона” Торрес ҳақида суриштирув ўтказган. “Кўк-анорранглилар” Абде Эззалзулини шартномага киритилиши мумкин.

Паунинг “Барселона”га трансфери 40–50 миллион еврога баҳоланмоқда. Футболчи эса “Барса” жамоасига ўтиш имкониятидан мамнун.

Шунингдек, ОАВда “Манчестер Юнайтед” Пау Торрес учун 50 миллион евро тўлашга тайёр экани ҳақида хабарлар чиққанди.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” “Севилья” ҳимоячиси Жюль Кундени қизиқаётгани ҳақида хабар бергандик. Бироқ, Кунде “Челси” билан шартнома имзолашга яқин турибди. Лондонликлар футболчи учун 55 миллион фунт тўлашга тайёр. 

Маълумот ўрнида, испаниялик ҳимоячи “Вильярреал” билан 2021/22 мавсумда Испания чемпионатининг 33 та ўйинида майдонга тушиб, 5 гол ва 1 ассист қайт этган.

Иброҳим Давронов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг