Кун тартибида яна соқол. Ғиёсов ички ишлардаги ҳолатга изоҳ берди
Жамият
−
07 Май 2022
62181Ижтимоий тармоқларда соқол қўйган фуқаролар ички ишлар идораларига олиб борилиб, улар билан суҳбатлашилаётгани, сўнг улардан соқолини қирчишлаш талаб қилинаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.
Хусусан, Abu Vines номи билан танилган блогер ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига ўзининг соқоли олинган суратини жойлаб, унга шундай изоҳ қолдирди:
“Ҳар ишда бир ҳикмат бор. Кўриб турганингиздек, соқол олинди. Сизлардан илтимос, нима бўлди, нима учун соқол олдингиз, тинчликми, муаммо борми деган саволларни берманглар. Жавоб беришга қийналишим мумкин. Лекин, кўрган, билган одамларнинг ўзлари тушуниб олишди, деган умиддаман. Нима ҳам деймиз, ижодни яна ҳам кучайтирамиз. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ижод қилишдан, инсонларга мотивация беришдан тўхтамасликка ҳаракат қиламиз. Сизларни яхши кўраман. Дуоларингиздан умидворман”.
Айни вақтда ижтимоий тармоқларда кўпчилик Abu Vines каби соқоли қирчишланган блогерлар ва жамоатчилик вакилларининг суратини ижтимоий тармоқларга жойлаб, Ички ишлар вазирлигидан бу ҳолат бўйича изоҳ берилишини сўрамоқда.
Ниҳоят, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов тармоқда кун тартибига чиққан масалага муносабат билдирди. Унинг қайд этишича, соқолнинг қирчишланиши эътиқод билан боғлиқлик жойи йўқ.
“Ички ишлар органлари томонидан жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш жараёнида ўтказиладиган тезкор-профилактик тадбирларини фуқароларнинг диний эътиқоди билан боғлаш мутлақо нотўғри.
Фуқаро, ўзининг конституциявий ҳуқуқлари поймол этилган деб ҳисобласа, ўрнатилган тартибда шикоят қилиши мумкинлигини эслатиб ўтамиз”, деб ёзади Ғиёсов.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь