Кун охирида икки ҳудудда коронавирусга чалинганлар кўпайди
Жамият
−
02 Июнь 2020
16448Бугун, 2 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10 нафарга кўпайиб, 3760 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 7 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб қарантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 1 нафари эса Карантин марказидаги (Қозоғистон Республикаси орқали Ўзбекистонга кириб келган) фуқаролар орасида аниқланган.
Айни пайтда мамлакатда 2908 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (77 фоизи) соғайди.
Ҳозирда мамлакатда даволанаётган 837 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси