Кун ҳисоботи: бугун беш ҳудудда аҳоли орасида касаллик аниқланди

Жамият

image

Бугун, 14 июнь куни Ўзбекистонда 114 ҳолатда касаллик қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Шундан 81 нафари Карантин муассасаларида, 27 нафари аҳоли орасида (шундан 10 нафари Тошкент шаҳрида, 9 нафари Сурхондарё вилоятида, 5 нафари Тошкент вилоятида, 2 нафари Бухоро вилоятида ҳамда 1 нафари Сирдарё вилоятида), қолган 6 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

Бугун 69 нафар фуқаро соғайди. Шундан 55 нафари Тошкент шаҳридаги, 10 нафари Бухоро вилоятидаги, 4 нафари Наманган вилоятидаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 5080 нафар бемордан 3943 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 77 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1118 нафар бемордан 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда мамлакатда уй карантинида 28 297 нафар, стационар карантинда эса 21 717 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

666

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг