Кўмирга қўйилган тақиқ кучини кўрсатмоқда
Олам
−
06 Август 2019
4171Сўнгги ойларда Россиядан Украинага кўмир етказиб бериш ҳажми 85 фоизга камайди. Бу ҳақда “Utro.ru” хабар бермоқда.
Ёқилғи-энергетика комплексининг Марказий диспетчерлик бошқармасининг маълумотларига қараганда, шу йилнинг 1-июнидан Россиянинг кўмир ва нефт маҳсулотларини Украинага сотишга қўйилган тақиқ кучга кирган эди. Аммо амалда бу эмбарго тўлиқ эмас.
Экспортни давом эттиришни истаганлар ҳар ой Энергия вазирлигидан рухсат олишлари керак. Бироқ етказиб берувчиларнинг аксарияти Украина томони билан ҳамкорликни тўхтатишни афзал кўрди.
Лекин, экспорт тақиқлангани сабабли қўшни мамлакатда кўмирнинг қулаши ҳақида гапиришга ҳали эрта. Баъзи бир компаниялар шунчаки Белорусияга ёқилғи жўнатиш логистикасини ўзгартириши мумкин.
Белстат маълумотларига кўра: ўтган йили Россия Белоруссияга кўмир етказиб бериши икки баравар, 2019 йилнинг биринчи ярмида эса тўрт баравар кўпайтирди.
LiveБарчаси