Куманнинг “Барселона”даги тақдири аниқ бўлди

Спорт

image

Хабарингиз бор, “Барселона” бу мавсумни анча омадсиз тарзда ўтказди. Шу сабабли, жамоанинг кўплаб мухлислари бош мураббийи Рональд Куманни алмаштириш борасида раҳбариятга кўп бора мурожаат қилди.

Узоқ вақт давом этган музокаралар натижасида “блаугранас” раҳбарияти Куманга яна бир мавсум имконият беришга қарор қилди. Мутахассис билан 2022 йилнинг ёзига қадар янги шартнома имзоланди. Ушбу битим бўйича недерландиялик собиқ футболчи йилига 6 миллион евро ишлаб олади.

Эслатиб ўтамиз, бу мавсум Рональд Куман бошчилигида “кўк-анорранглилар” “Копа дел Рей” (“Қирол Кубоги”)да зафар қучди. ЕЧЛдаги юриш нимчорак финалда якунланди, Ла Лигада эса учинчи ўрин қўлга киритилди.

Абдулла Маннонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

221

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг