Кулеба баъзи давлатлар Киевга қурол сотишдан бош тортганини айтди
Олам
−
29 Ноябрь 2022
5722Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба айрим давлатлар Киевга қурол сотмаслигини айтди. Бу ҳақда у Politico нашрига берган интервьюсида маълум қилган.
Кулеба бир қатор давлатлар сиёсий сабабларга кўра, Украинага етарли миқдорда қурол сотишдан бош тортганини таъкидлаган. Унинг қайд этишича, бу ҳақиқатни “тан олиш керак”. Украина ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Киев “ишончсиз ҳамкорлар”га таянишни бас қилиши кераклигини қўшимча қилган.
“Биз омборларда захиралари бор, лекин уларни бўлишишни истамайдиган учинчи давлатларнинг инжиқликларига қарам бўлиб қолмаслигимиз керак”, дейди у.
Шунингдек, Кулеба НАТО давлатлари зудлик билан қурол ишлаб чиқаришни кўпайтириши ва мудофаа саноатига сармояни ошириши кераклигини таъкидлаган.
Маълумот ўрнида, Америка Қўшма Штатлари Украинага 20 миллиард доллардан ортиқ ҳарбий ёрдам берган.
Соҳиба Комиловна
LiveБарчаси