Кулайми ва ўлайми? 5 кунга қамалган блогерга шафқат қилинди, у 4 кунда озодликка чиқди
3-саҳифа
−
16 Ноябрь 2022
11472Жорий йилнинг 11 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг қарори билан ижтимоий тармоқларда одоб-ахлоқ қоидаларига зид равишда тасвирга олинган видеоси ва суратларни тарқатган блогер С.С. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик)да назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган эди.
Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Жамоатчилик суднинг ушбу қарорини бошқалар, жумладан давлатнинг шахснинг дахлсизлик ҳуқуқини поймол қилиши, инсоннинг шахсий ишларига аралашиши, деб баҳолади.
Тошкент шаҳар судларидан маълум қилинишича, кеча, 15 ноябрь куни Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида С.С.га оид иш юзасидан чиқарилган суд қарорига ҳуқуқбузар томонидан берилган апелляция шикояти кўриб чиқилган.
Маъмурий жавобгарликка тортилган С.С. апелляция шикоятида, ҳозирги кунда қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, суд қарори билан тайинланган жазони енгиллаштиришни сўраган.
Апелляция инстанцияси суди шикоятда келтирилган важларни ўрганиб, маъмурий жавобгарликка тортилган С.С.га нисбатан жазо тайинлашда, шахсини, ёшини, аёллигини, бир нафар вояга етмаган фарзанди борлиги ва қилмишидан пушаймонлигини инобатга олиб, биринчи инстанция суди қарори билан тайинланган маъмурий қамоқ жазосини кам муддатдаги маъмурий қамоқ жазосига келтиришни лозим, деб топган.
Тошкент шаҳар судининг ажрими билан жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг С.С.га оид қарори ўзгартирилиб, ҳуқуқбузарга нисбатан инсонпарварлик тамойили қўлланилган ҳолда тайинланган 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси 4 сутка маъмурий қамоқ жазосига келтирилди.
Натижада маъмурий жавобгарликка тортилган С.С. жазони тўлиқ ўтаган деб ҳисобланиб, Тошкент шаҳар ИИББ Махсус қабулхонасидан озод қилинди.
LiveБарчаси