“Кўксарой” қароргоҳи дирекцияси ташкил этилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Давлат резиденцияларига хизмат кўрсатиш ва тадбирларини ташкиллаштириш бошқармаси “Кўксарой қароргоҳи” давлат муассасаси ташкил этилди. Дирекция ҳудудини ободонлаштириш учун 10 турдаги автотранспорт ва махсус техника харидига 2 млрд сўмдан кўпроқ маблағ ажратилади. Бу ҳақда ЎЗбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан кеча, 26 октябрь куни қабул қилинган қарорда айтилган. 

“Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Давлат резиденцияларига хизмат кўрсатиш ва тадбирларни ташкил этиш бошқармаси “Кўксарой” қароргоҳи давлат муассасасининг ҳудудида ҳудудларни ободонлаштириш, ноёб манзарали навларни, мевали боғларни сақлаб қолиш, шунингдек, йўл хўжалиги, ирригация ва суғориш тизимларига сифатли хизмат кўрсатиш борасидаги ишларни ташкил этиш ҳамда амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрсида”ги Ҳукумат қарори билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг Ҳукумат объектларига хизмат кўрсатишга ихтисослаштирилган бошқармасининг “Кўксарой” қароргоҳи давлат муассасаси ҳудудини ободонлаштириш дирекцияси ташкил этилди. 

Қарорга мувофиқ, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг Ҳукумат объектларига хизмат кўрсатишга ихтисослаштирилган бошқармасининг “Кўксарой” қароргоҳи давлат муассасаси ҳудудини ободонлаштириш дирекцияси бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони 4 нафардан иборат бўлади. 

Дирекция директори бир вақтнинг ўзида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг Ҳукумат объектларига хизмат кўрсатишга ихтисослаштирилган бошқармаси бошлиғининг ўринбосари ҳисобланади. 

Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга юкланган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Кўксарой қароргоҳи

Баҳолаганлар

163

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар