Кўксарой қароргоҳида Ҳалима Ёқубни кутиб олиш маросими бўлди (фотогалерея)
Жамият
−
24 Май 2023
16494Бугун, 24 май куни Кўксарой қароргоҳида Сингапур раҳбари Ҳалима Ёқубни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Кўксарой қароргоҳи олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортган.
Президент Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қарши олиб, шоҳсупага таклиф қилган.
Ҳарбий оркестр томонидан икки давлат мадҳиялари ижро этилган. Шунингдек, Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутлаган.
Маълум қилинишича, биргаликда суратга тушишдан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланган.