“Кучли ёмғир ёғади”. Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш билан чиқди
Жамият
−
09 феврал 68527 1 дақиқа
Жорий йилнинг 10–13 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда Ўзгидромет огоҳлантириш эълон қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон бўйича вақти-вақти билан ёмғир (шимолда қорга айланади) ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), вақти-вақти билан кучли бўлади.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучаяди, 10 февралда айрим жойларда баъзида 20–23 м/с гача кучайиши мумкин.
Live
БарчасиҚўйлиқда ҳам ёнғин содир бўлди
06 август
Ян Диоманде расман “Реал Мадрид”га ўтди
06 август