Кучли ёмғир туфайли Истанбул чеккаси сув остида қолди (видео)

Олам

image

Туркиянинг Истанбул шаҳрида кучли ёмғирдан кейин содир бўлган сув тошқини камида бир кишининг ҳаётига зомин бўлди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимияти маълум қилди.

“Башакшеҳир туманида сув тошқини остида қолган бир киши ҳалок бўлди”, дея маъмуриятдан иқтибос келтирган “TRT Haber” телеканали.

Истанбулда кеча, 5 сентябрь оқшомида кучли ёмғир ёғган. Истанбул ҳокими Экрем Имомўғлининг сўзларига кўра, баъзи ҳудудларнинг квадрат метрига 150 кг ёғин тушган. 

Ёмғир оқибатларини бартараф этишга 2,1 мингдан ортиқ ходим жалб қилинган. Шимолий ҳудудлар – Арнавуткей ва Башакшеҳир энг кўп зарар кўрган.

“TRT Haber” телеканалига кўра, Башакшеҳир туманидаги баъзи кўчаларда сув сатҳининг кўтарилиши туфайли тўхтаб турган машиналарни тошқин олиб кета бошланган. 

Кучли ёмғир туфайли Истанбул метросининг бир бекати, Каяшеҳир хавфсизлик нуқтаи назаридан ёпилган. Истанбул аэропорти матбуот хизмати кучли ёмғир туфайли бир неча рейслар кечиктирилиши, аэропортга борадиган йўлларда сув тошқинлари кузатилаётгани ҳақида огоҳлантирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Истанбул Туркия ёмғир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг