Кучли шамол ва чанг-тўзон. Ички ишлар ҳайдовчиларга мурожаат қилди 

Жамият

image

Ўзбекистон бўйлаб кучли шамол ва чанг-тўзон бўлиши ҳолати кузатилмоқда. Жорий вазият юзасидан Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳайдовчилардан қуйидагиларни сўради:

  • техник носозликлар айниқса, руль бошқаруви ва тормоз тизимида носозликлари бўлган транспорт воситаларидан фойдаланмасликларини;
  • иситиш тизими носоз бўлган, автотранспорт ойналари терлаб сунъий пардани ҳосил қилиб, кўринишни чеклайдиган транспорт воситаларидан фойдаланмасликларини;
  • ҳайдовчилар оралиқ масофани хавфсизлик даражасида ушлашларини;
  • белгиланган тезлик талабларига аниқ риоя қилишларини;
  • транспорт воситасини спиртли ичимликдан маст бўлган ҳолда бошқармасликларини;
  • транспорт воситаларини дарахт ёки кучли шамолга чидамсиз жойларда қолдирмасликларини.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 4 ноябрь куни Сирдарё вилояти, сўнгра пойтахт Тошкент шаҳрида қум бўрони кўтарилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

144

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг